Воизлик
Воизлик — (араб. ваъз - тарғиб, нутқ) -ваъзхонлик, нотиклик. В. арабларда, умуман мусулмон Шарқида қадимдан мавжуд бўлиб, дабирлик, хатиблик, музак-к и р л и к ва б. кўринишларга ега бўлган. Савлат аҳамиятига молик ёзишмалар, мактублар ва б. ҳужжатларни ўқиб бериш билан шуғулланувчилар дабирлик, ҳайитлар, байрамлар, турли йиғинлар, жума намозлари ва б. оммавий тадбирларда маънавият, ахлоқ-одобга оид мавзуларда панд-насиҳат айтувчилар, Қуръони карим оятлари, Ҳадисларни шарҳловчилар В. хатиблик, тарихга оид нарса, воқеа, ҳадисларни баён етиш, тушунтириш билан шуғулланганлар, музаккирлик (зикр қилмоқ) қилганлар. Шарқда В.ни ўргатувчи махсус соҳа калом илми, балоға илми бўлган. Ар-Розий, Мавлоно Риёзий, Мавлоно Муин Воиз, Ҳусайн Воиз Кошифий ва б. бу соҳанинг етук билимдони ҳисобланган.
Манбаа: Ислом энциклопeдияси
Дўстларигиз билан улашинг!