Ваҳҳобийлик — ислом динининг ҳанбалий мазҳабидаги оқим. Арабистон я. о.нинг марказий қисмида 18-а. ўрталарида пайдо бўлган. Асосчиси - Муҳаммад ибн Абдулваҳҳоб. У 1703 й. Уяйна деган жойда, қози оиласида туғилган. Дастлабки таълимни ўз отасидан олгач, ўспиринлик йиллари Арабистон ва кўшни ўлкалар бўйлаб кўп сафар қилган. Ибн Абдулваҳҳоб ақоидда Ибн Таймия, Ибн ал-Қаййим ва Ибн Касирга ергашди. Муҳаммад Ибн Абдулваҳҳоб диний тарғиботни тахм. 1730 й.да бошлаган, ўз отасининг вафотидан (1740) сўнг уни фаоллаштирган, чунки ота-ўғил ўртасида даъватнинг услуби хусусида ихтилоф бўлган. Турк тилидаги тадқиқотларда Ибн Абдулваҳҳоб узоқ йиллар инглиз жосуси билан ҳамкорлик қилгани ҳақида далиллар мавжуд. В. тарафдорлари фикрича, фақат Аллоҳ маъбуд ва исломнинг манбаи фақат Қуръон ва Суннадир. Муқаддас жойларни зиёрат қилиш, азиз-авлиёлардан дуоларда шафоат ёрдам тилаш ширк ҳисобланади. Мусиқа, қўшиқ ва умуман маънавий тараққиётнинг бошқа кўп кўринишлари "бидъат" ( кейин кириб келган янгилик) деб саналади. Ваҳҳобийлар "динни тозалашга, Муҳаммад даврвдаги асл ҳолига келтириш"га ҳаракат қилади. В.да ғайридинларга, "илк ислом аҳкомларидан чекинган" мусулмонларга қарши кураш алоҳида ўрин тутади. Уларнинг даъватини қабул қилмаганларнинг барчаси гўё "кофир"дирлар. Дастлабки ваҳҳобийлар имон масаласида ўта мутаассибчилик, сиёсий рақиблар билан курашда еса, ошкора екстремизм билан ажралиб турганлар. В. таълимоти ўша пайтдаёқ норозилик туғдирган. Ибн Абдулваҳҳобни ҳатто Уяйнадан қувиб чиқаришган. Аммо бу таълимот Арабистон я. о.нинг марказий қисмвда ўша даврдаги мавжуд муҳит учун қўл келиб қолди. Зеро, бу ерда бир неча майда сулолалар томонидан бошқарилган амирликлар доимо ўзаро низолашиб келардилар. Шундай сулолалардан бири - саудийлар - тахм. 4 а.дан бери ад-Диръияни ўзларига марказ қилиб олиб, атрофдаги амирликларни бирлаштиришга ҳаракат қилардилар. Амир Муҳаммад ибн Сауд (1725-1765) бу ишда В. таълимотидан фолдаланди. Муҳаммад ибн Сауд ва унинг ўғли Абдулазиз ваҳҳобийлар байроғи остида ярим оролнинг катта қисмини куч билан егаллаб, биринчи саудийлар давлатини барпо қилдштар. Аммо бу давлат 19-а. бошида мисрликлар истилоси натижасида қулади. В. Имом Саннусий воситасида Жазоирда, Муҳаммад Абдуҳ ёрдамида Мисрда, Шарқий Африканинг Занзибар мамлакатида тарқала бошлади, Сайид Аҳмад еса, Панжоб ва Шим. Ҳиндистонда ваҳҳобийлар давлатини барпо қилишга уринган. Айни вақтда В. Арабистон я. о.дан ташқарида - Ҳиндистон, Индонезия, Шарқий ва Шимолий Африкада ёйила бошлади. 20-а. бошида Абдулазиз ибн Абдураҳмон саудийлар давлатини тиклаш учун бошланган ҳаракатга раҳбарлик қилди ва ҳоз. Саудия Арабистонига асос солди. В. хатарли, реактсион диний-сиёсий оқимдир. Ваҳҳобийлар одатда террор ёки давлат тўнтариши йўли билан ҳокимият тепасига келишга интиладилар. 19-а.нинг 70-й.ларида Ҳиндистон ваҳҳобийлари Калкутта бош судяси Норманни ўлдириш билан "шуҳрат" қозондилар. 1979 й. ноябр ойида саудиялик ваҳҳобийчи Жуҳайман ал-Утайбий гуруҳи мусулмонларнинг енг муқаддас - Маккаи мукаррама ш.даги "Масжид ал-Ҳарам"ни босиб олди. Масжидни егаллагач, бу ерга келиши кутилган подшоҳ Холидни бандиликка олиш, ораларвда бўлган "Маҳдий раҳбарлигида умумхалқ қўзғолонини кўтариш, дастлаб Саудия Арабистони, сўнг бошқа мамлакатларда ҳам "ҳақиқий" ислом ғалабасига еришиш режалаштирилган еди. Саудия хукумати франтсуз жандармериясининг мутахассислари ёрдамида икки ҳафтадан ортиқ муддатда бу ҳаракатни бостирди. Расмий маълумотларга кўра, ваҳҳобийлардан 117 киши ўлдиридди ва 143 киши ҳибсга олинди, айни вақтда ҳукумат кучларидан 127 киши ҳалок бўдди ва 451 киши яраланди. В. муайян кўринишда Ўзбекистонда ҳам пайдо бўлди. Биринчи бўлиб улар 1989 й. Наманган ш.даги "Отавалихон" масжидини ўзларига қароргоҳ қилиб олдилар, сўнг 1989-1990 й.ларда Қўқон ва Андижон шаҳарларида "Жоме" масжидларини зўравонлик йўли билан егалладилар. 1995 й. бу иккала масжид фаолияти адлия бошқармалари томонидан тўхтатилгач, ваҳҳобийлар республика бўйлаб ёйилиб кетдилар. Ўзбекистондаги ваҳҳобийлар узун соқол қўйиш, намозда икки оёқни кенг кериб қиём туриш, қўлларни кўкракда боғлаб туриш, баланд овозда "омин" дейиш билан ҳанафийлик мазҳабидагилардан ажралиб турадилар. 1997 й. дек.да Наманган ш.да содир етилган қотилликлар уларнинг амалий "иш услублари" сифатида намоён бўдди. Ўзбекистон ҳукуматининг изчил сиёсати В. кўринишидаги диний екстремизм ва ақидапарастлик ёйилишининг оддини олди.

Манбаа: Ислом энциклопeдияси

Дўстларигиз билан улашинг!

Атамалар рўйхатига қайтиш