Ваҳдоният
Ваҳдоният — (араб. - яккалик, ягоналик) -Аллоҳнинг якка-ягоналигани таниш ва еътироф етиш. Исломнинг асосий ғояси ҳисобланади. Яҳудийлик ва христианлик яккахудолик ғоясини ҳимоя қилса ҳам, бу динларда В. узил-кесил шаклланмаган. Қуръони каримда айтилганидек, яҳудий динида Узайр пайгамбар, христиан динида Ҳазрат Исо худонинг ўғли деб еътиқод қилинади (9:30). "Ихлос" сурасида В. яққол ва равшан баён қилинган. "Анбиё" сурасида еса, "Агар (осмону заминда) Аллоҳдан ўзга худолар бўлганида ҳар иккиси бузилиб кетар еди", дейилган (21:22). Бу оят зардуштийликнинг иккихудолик ақидасига қарши қаратилган еди. Кўпхудолик еътиқод шаклида тугаб кетганига қарамай, кишилар онгида турли кўринишда пайдо бўлиб туради. Ҳоз. замонда ислом оламида кўпхудолик ақидаси ескилик сарқити сифатида у ёки бу шаклда учраб қолади. Кўпхудолик халқдарни бир-бирига қарама-қарши бўлишига олиб келган, яккахудолик еса, уларни бирлаштиришда асосий омил бўлиб хизмат қилган, тор қабилачилик тузумига барҳам бериб, миллатларнинг шаклланишида муҳим аҳамият касб етган.
Манбаа: Ислом энциклопeдияси
Дўстларигиз билан улашинг!