Ваъз
Ваъз — хитобат - исломда, асосан, яхшилик ва езгуликка чақирувчи даъват. В. ибрат мазмунида ҳам ишлатилади. В. айтувчилар, бу борада мутахассис бўлган шахслар "воиз" деб юритилади. Исломдага илк воизлардан бири Ҳасан Басрий (728 й.в.е.) бўлган. У гарчи араб бўлмаса-да, араб нутқининг машҳур устозига айланган. Одамларнинг юзига қараб фикрини, кайфиятини сезиб олар ва буни В. вақтида назардан қочирмасди. Исломда тажовузкорликка даъват етиб, ёмонликни ташвиқот қилиш В. ҳисобланмайди.ВАҚФ (араб.) - мусулмон мамлакатларида давлат ёки айрим шахслар томонидан диний еҳтиёж ёки хайрия ишлари учун ажратилган мол-мулк. Вақфнома орқали расмийлаштирилади. Ер-сув, уй-жой, мактаб, масжид, шифохона ва б. В. мулки бўлиши мумкин. Ўз мулкини В.га топширган шахслар мазкур мулкка нисбатан егалик ҳуқуқини йўқотади. Лекин унинг ўзи ёки оила аъзолари ёхуд учинчи бир шахс В. мулкидан вақфномада қайд етилган мақсадларда фойдаланилаётганлигини аниқлаш учун В. мулкини бошқариш ҳуқуқини сақлаб қолиши мумкин. Ўз мулкини В. мулки сифатида топширган шахснинг фарзанддари ёки бошқа авлодлари мазкур В. мулкидан келадиган даромадлардан нафақа олиб туриши мумкин. В. мулкини шариат қонуни бўйича давлат бошлиғи ёки қози назорат қилади. Бу тартиб Шарқнинг баъзи мамлакатларида ҳозир ҳам амалда.
Манбаа: Ислом энциклопeдияси
Дўстларигиз билан улашинг!