Васия
Васия — (кўплиги васая; туркийча - васият) - 1) ўлим тўшагида ётган кишининг сўнгти иродасини ифода етувчи топшириқ. В. ҳақида Қуръонда кўрсатма берилган. Мол-мулкнинг барча турлари, муносабатлар, иш юзасидан топшириқлар, қариндош-уруғларга кўрсатмалар хуллас, "сўнгти хоҳиш-истак"ни англатувчи барча бошқа нарсалар В. бўлиши мумкин. В.га кўра, ҳаракатдаги ва кўчмас мол-мулкнинг кўпи билан 1/3 қисми айтилган кишига берилиши мумкин. 2/3 қисми ворислар ўртасида мерос тариқасида тақсимланади, В. қилувчи агарда у бошқа меросхўрларнинг ҳуқуқларини поймол етмайдиган бўлса, кимга нима қолдираётганини кўрсатиши мумкин. В. бўйича кимга мулк тегаайдиган бўлса, у меросхўрликка даъво қилолмайди. В. оғзаки ёки ёзма шаклда тузилиши мумкин, унда 2 гувоҳ (шоҳид)нинг иштирок етиши мақбул ҳисобланади. В. ўлимдан анча аввал қилиниши мумкин ва В. қилувчи уни хоҳлаган пайтда ўзгартириши ёхуд бекор қилиши мумкин. Борди-ю, В. нотўғри тузилган бўлса ёхуд меросхўрлар унга рози бўлмасалар, қозига мурожаат қилинган. Қози В.ни тузатиш, бекор қилиш ҳақида хукм чиқарган. Ҳозирда В. турли мамлакатларда маҳаллий одатларга кўра ўзига хос кўринишга ега.
Манбаа: Ислом энциклопeдияси
Дўстларигиз билан улашинг!