Ақида
Ақида — (араб. "ақд" - бир нарсани иккинчисига маҳкам боғлаш; кўпликда -ақоид) - балоғатга етган киши еътиқод қилиши, имон келтириши, ислом динининг заруратлари шаклида тасдиқ қилиши, қалбига маҳкам боғлаб олиб ундан ажралиши мумкин бўлмаган шаръий еътиқодий ҳукмлар. Инсоннинг икки дунёдаги саодати айнан А.сига боғлиқ. Агар А.си пок бўлса, йўли тўғри бўлади, қилган барча амаллари қабул бўлади ва бандалик билан содир етган баъзи гуноҳлари афв етилади. Агар А.си соф бўлмаса, бузуқ бўлса, йўли нотўғри бўлади, қилган амаллари беҳуда кетади ва охиратда жаҳаннам аҳлидан бўлади. А. масаласи ўта муҳим бўлганидан ҳам, Одаматодан бошлаб, охирги пайғамбар Муҳаммад (саллаллоҳу алайҳи ва саллам)гача бу масалани Аллоҳ таолонинг ўзи кўрсатиб берган. Одаматодан тортиб ҳозиргача А. масаласи бир хил бўлиб келган. Ислом А.ларининг асоси Қуръонда берилган, ҳадислардаги кўрсатмалар негизида ишлаб чиқилиб, тартибга солинган. Исломнинг суннийлик йўналиши илоҳиётда еътироф етиладиган А.лар ёки имон талаблари 7 та: Аллоҳнинг ягоналигига, фаришталарга, муқаддас китобларга, пайғамбарларга, охиратга, такдирга ва қиёмат куни барчанинг қайта тирилишига ишониш (қ. Суннийлик). Шиалик йўналиши илоҳиётида 5 А. тан олинади: тавҳид (Аллоҳнинг ягоналиги), нубувват (пайғамбар)га ишониш, адл (илоҳий такдирнинг адолатлигига ишониш), имомат (имомлар ҳокимиятини таниш), маод (охиратга ишониш) (қ. Шиалик).
Манбаа: Ислом энциклопeдияси
Дўстларигиз билан улашинг!