Васий — (кўплиги аусия) - васиятнома ижрочиси. Ислом ақидасига кўра, биринчи бўлиб Абдуллоҳ ибн Сабо ҳар бир пайғамбарнинг ўзининг В.си, васиятнома бўйича ўринбосари бўлган, деб уқтирган. Ҳорун (ас) Мусо (ас)нинг В.си, ҳаворий (апостол) Петр - Исо (ас)нинг В.си, Али ибн Абу Толиб (кв) - Муҳаммад (саллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг В.си бўлган. Шиаларнинг даъвосига кўра, Расулуллоҳ (саллаллоҳу алайҳи ва саллам) Али (кв)ни ўзларига ворис еканлиги ҳақида бевосита кўрсатма берганлар. В. ҳақидаги таълимотни ишлаб чиқиш ва тарғиб етишда кайсонийлар, имомийлар - иснўашарийлар жамоалари фаоллик кўрсатган.

Манбаа: Ислом энциклопeдияси

Дўстларигиз билан улашинг!

Атамалар рўйхатига қайтиш