Вазир — (араб., форс.) - давлат маъмурий бошқаруви раҳбари. Қуръонда (20:29/30; 25:35/ 37) бу сўзнинг дастлабки маъноси - "ёрдамчи" шаклида учрайди; мана шу маънода у Муҳаммад (саллаллоҳу алайҳи ва саллам) вафотларидан кейин халифа тайин етиш пайтида муҳожирлар билан ансорлар ўртасидаги мунозарада учрайди. Муҳожирлар ансорларга "Биздан - амир, Сиздан - вазир" дейишган. Аббосийларнинг биринчи В.и Абу Салама бу унвонни "сулола ёрдамчиси" фахрий унвонининг таркибий қисми сифатида олиб юрган. Фақат Мансур даври(754—775)дагина В. маъмурий бошқарув аппарат раҳбари кўринишида пайдо бўлган. Ўрта аср араб (кейинчалик форс) тарихий ва адабий асарларида В. сосонийларнинг вузург фрамандори деб аталади. Еҳтимол уларни ўхшатишларига "В." ва "вузург" сўзларини оҳангдошлиги ҳамда аббосийлар давридаги В. билан вузург фрамандорнинг вазифалари бир хил бўлганлиги таъсир етган бўлса керак. В.ни давлат маъмурий бошқаруви раҳбари сифатида юзага келиши, сўзсиз аббосийлар даврида Ерон маданий анъаналарини қайта туғилиши билан боғлиқ бўлган. В.нинг асосий фаолият соҳаси - маъмурий, молия, армия ва адлия ишлари одатда унинг зиммасига юклатилмаган, амалдаги ҳокимият мавқеи муайян шарт-шароитга ва В.нинг шахсига боглиқ бўлган. 10-а.дан барча йирик ҳукмдорлар, айниқса халифаликнинг шарқий қисмидаги ҳукмдорларнинг В.и бўлган Ғарбда айнан шу вазифаларни ижро етувчи киши кўпинча бошқа ном билан юритилган. Усмонли турк салтанатида бир неча В. бўлган, улардан фақат улуғ В.гана султон ҳузурига кириб ахборот бера олган. Аҳмад ИИИ даври (1703-30)да фақат бир киши В. унвонига ега еди, кейинчалик бу унвон йирик вилоятларнинг пошоларига берилган, ҳақиқий вазирлик ишини еса, фақат улуг В. олиб борган, у айни вақтда султон муҳрдори ҳам бўлган. Европа таъсири кириб келиши билан В. атамаси европаликларнинг министрига айнан бўлиб қолган. Ўзбекистонда мустақиллик шарофати билан В. истилоҳи қайта амалиётга киритилди (мас., Бош В., Вазирлар Маҳкамаси ва б.).

Манбаа: Ислом энциклопeдияси

Дўстларигиз билан улашинг!

Атамалар рўйхатига қайтиш