Ушр
Ушр — (араб. - ўндан бир) - мусулмон мамлакатларида натура шаклида (баъзан пул билан) давлат фойдасига, баъзан камбағал, етим-есирлар ҳисобига ундирилган солиқ. Ҳар йили деҳқончилик маҳсулотларидан олинган. У. олинган ер-сув "мулки ушрия" деб аталган. Турли даврларда У. шакли маҳаллий шарт-шароитга кўра ўзгарган. Мас., Усмонли турк империясида - ўнта, ўнталик, саларийъа; Ерон, Бухоро амирлиги ва б. жойларда - даҳяк деб юритилган. Кейинчалик янгича даромад солиғи жорий етила бошлагач, У. баъзи жойда (1918 й. Жазоирда, 1925 й. Туркияда, 1935 й. Тунисда) бекор қилинди. Аммо айрим мусулмон давлатларида ҳозир ҳам мавжуд. Урта Осиёда 20-а. бошигача У. сақланган.
Манбаа: Ислом энциклопeдияси
Дўстларигиз билан улашинг!