Умра
Умра — ислом анъанасида кичик ҳаж. У. Қуръон ояти ва Пайғамбаримиз (ас) суннатлари ила собит бўлган амал. У.ни йил - ўн икки ой бажариш мумкин. У.нинг иккита фарзи бор. 1. Еҳром; 2. Каъбани тавоф қилиш. Бир киши Маккага борганда бир неча бор ўзига, отасига, онасига, яқинларига У. қилиши мумкин. Фақат ҳар бир У. учун Маккадаги ҳазрати Оиша масжидларига бориб, ювиниб, еҳромни кимга У қилаётган бўлса, ўша кишига ният қилиб кияди.
Манбаа: Ислом энциклопeдияси
Дўстларигиз билан улашинг!