Умавийлар — араб халифалари сулоласи (661-750). Асосчиси - маккалик йирик саллаллоҳу алайҳи ва салламдогар ва қурайшийлар зодагони Абу Суфённинг ўғли Муовия. Қурайшлар Маккадаги бадавлат қабилалардан ҳисобланган. Муовия халифа Али ибн Абу Толиб ҳокимиятини тан олишдан бош тортиб, Дамашқда ўзини халифа деб еълон қилган. 658 й.да улар ўртасида уруш бошланди. Уч ой давом етган уруш натижасиз тугади. Али вафоти (661)дан кейин араб зодагонлари ва ҳарбий бошлиқдар ёрдамида Муовия халифалик тахтини егаллайди. У. бир қанча маъмурий ва ҳарбий ислоҳотлар (халифа лавозимини наслий меросга айлантириш, давлат хазинаси ҳамда давлат архивини ташкил етиш, араб тилини давлат тили деб еълон қилиш ва б.) ўтказдилар. Бу тадбирлар У. давлатининг ҳарбий-сиёсий ва иқтисодий қудртини оширди.У, пойтахти Дамашқда қолди (шунинг учун адабиётларда У. ҳукмронлиги даври Дамашқ халифалиги деб ҳам аталади). Сурия халифаликнинг марказий вилоятига айланди. У. даврида араблар шаркда Табаристон, Журжон, Мовароуннаҳр ва Синдни, Ғарбда Шим. Африка ва Испаниянинг катта қисмини босиб олдилар. У.га қарши халқ кўп марта қўзғолон қилди. 747-750 йларда Абу Муслим раҳбарлигидаги қўзғолон натижасида ҳокимият аббосийлар қўлига ўтди. У. авлоди деярли қириб ташланди. Улардан бир киши - Абдурраҳмон тирик қолиб Испанияга қочди ва у ерда У. давлатининг янги сулоласига асос солди. У. халифалари аббосийлар анъанасида асосан зўравонлик билан давлатни қўлига олган, исломнинг тўғри йўлини бузиб ҳукмронлик қилган шахслар сифатида баҳоланди. Аббосийларнинг ҳокимиятга келиши ислом ҳокимиятининг қайта тикланиши деб таърифланди.

Манбаа: Ислом энциклопeдияси

Дўстларигиз билан улашинг!

Атамалар рўйхатига қайтиш