Узлат
Узлат — (араб. - чекиниш; кишилардан четлашиш; узлат етиш - ёлғизликни ихтиёр қилиш) - холи жой; танҳолик; ҳеч нимага боғланмаслик; дунёнинг хилма-хил ғавғоларидан фориғлик. Сўфийлар учун Муҳаммад (саллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг Ҳиро тоғида ўтказган У.даги ҳаётлари ибрат ва намуна бўлган. Тасаллаллоҳу алайҳи ва салламвуфда У. дейилганда шайх, пир, муршид раҳнамолиги ва кўрсатмаларига биноан муриднинг махсус бир гушада беркиниб, ибодат ва зикр орқали Аллоҳ билан зоҳиран алоқа боғлаши тушунилади. Камида 40 кун давом қиладиган бу жараёнга "чилла" дейилган. Дин ва тасаллаллоҳу алайҳи ва салламвуфда ҳаётни батамом хилватда ўтказиш лозимлиги зинҳор тарғиб етилмаган. Тасаллаллоҳу алайҳи ва салламвуфга кўра, У. ҳаётдан қочиш, кундалик турмушдан ажралиб яшаш, одамлардан безиш еҳтиёжимас, балки маълум муддат руҳий камолотга еришиб, яна фаолиятни давом еттиришдир.
Манбаа: Ислом энциклопeдияси
Дўстларигиз билан улашинг!