Уззо
Уззо — ("Қудратли аёл худо") - қад. араб маъбудаси; 5-6-а.ларда Арабистоннинг кўп ерларида, хусусан Ҳижоз, Хиро, Набатеяда У.га топинилган. Макка яқинидаги Хурад водийси Сурия ва Ироққа борадиган саллаллоҳу алайҳи ва салламдо йўлининг бошида жойлашган бўлиб У.га топинишнинг асосий маркази ҳисобланади. У. ибодатхонаси (ал-Уззо ас-Саъида) "муқаддас ҳудудда" жойлашган бўлиб, унда учта муқаддас нарса -самура (акатсия), муқаддас тош, бино (байт) бўлган. У ерда қурбонликлар қилиниб олиҳадан кўмак сўрашган, уни мунтазам зиёрат қшшб туришган. У. қурайшийларнинг учта асосий маъбудалари (ал-Лот, Манот билан бирга)дан бири бўлиб, баъзан ал-Лот ва Манот У.нинг қизлари деб аталган. Макка фатҳ етилгандан сўнг Муҳаммад (саллаллоҳу алайҳи ва саллам) топшириқларига кўра Холид ибн Валид У. ибодатхонасини бузиб, дарахтларни чопиб ташлаган.
Манбаа: Ислом энциклопeдияси
Дўстларигиз билан улашинг!