Узайр
Узайр — Қуръонда номи зикр етилган шахс; яҳудийлар уни Аллоҳнинг ўғли санашлари мусулмон ақидасига кўра, худди христианларнинг Исони Худонинг ўғли дейишлари каби жиноят ҳисобланади. Қуръонда бир марта еслатилган: "Ва яҳудийлар айтдилар: "Узайр - Аллоҳнинг ўғли". Ва христианлар айтдилар: "Халоскор - Аллоҳнинг ўғли" (9:30). Одатда У. Библиядаги пайғамбар Езра билан айнан ҳисобланади, Яҳудийлар Нуҳ кемаси ва Тавротни йўқотгач, У.дан Тавротни ўрганганлар, бу билимни еса, У.га Аллоҳ туширган. Кема қайтгач ва Тавротнинг асл матни қўлга теккач, У. айтган барча нарсалар тўғрилиги, унга мос келиши аниқ бўлган. Бундан ҳайратга тушган исроилликлар У.ни илоҳий - Аллоҳнинг ўғли деб билганлар.
Манбаа: Ислом энциклопeдияси
Дўстларигиз билан улашинг!