Тулайҳа
Тулайҳа — (Талҳа исмининг кичрайтирилган шакли) - Талҳа ибн Хувайлид (7-642(645) -Муҳаммад (саллаллоҳу алайҳи ва саллам) вафотларидан сўнг Арабистонда пайдо бўлган сохта пайғамбарлардан бири. Т. Асад қабиласи лашкарбошиларидан бўлиб, мусулмонлар билан 626 ва 627 йлардага жангларда қатнашган. Ўткир зеҳни ва башорат қилиши билан шуҳрат қозонган. 631-632 й. саҳрода ногаҳон қудуқ топиб олгач, ўзини пайғамбар деб еълон қилган. У ўзига Аллоҳ номидан фаришта ёки Зу-н-Нун исмли шахс ваҳий келтиришини айтган; арабларнинг келажакдаги ғалабалари, хусусан уларнинг Сурия ва Ироқни забт етишларини башорат қилган. Ўз қўл остига Асад, Фазора ва Тайй қабилаларининг бир қисмини тўплаб, Муҳаммад (саллаллоҳу алайҳи ва саллам) билан музокара олиб боришга ҳаракат қилган. Баъзи маълумотларга кўра, у Мадинада исломни қабул қилган, сўнгра ундан воз кечган. 632 й. Муҳаммад (саллаллоҳу алайҳи ва саллам) вафотидан сўнг Т. қўшини Холид ибн Валид қўмондонлиги остидага қўшин томонидан тор-мор қилинган. Т. қочган, яширинган, сўнгра исломни қабул қилган ва Сурия ва Ироқни фатҳ етилишида қатнашган.
Манбаа: Ислом энциклопeдияси
Дўстларигиз билан улашинг!