Тобеъинлар
Тобеъинлар — (араб. - қарам, издош) -ислом тарихида саҳобалардан кейин уларнинг ишини давом еттирган илоҳиётчилар қатлами Т. деб, ундан кейинги даврдага илоҳиётчилар Т.нинг тобеъинлари (таба Т.) деб юритилган. Т. уч табақа: кубро (катта), вусто (ўрта) ва суғро (кичик) тобеъинлар. Саҳобалардан кўпроқ ривоят олган Саъид ибн ал-Мусайяб, Урва ибн Зубайр, Алқама ибн Қайс - куброга, Ҳасан Басрий, Муҳаммад ибн Сирин, Мужоҳид, Икрима, Қатода, Умар ибн Абдулазиз ва б. - вустога, кўпроқ Т.дан ривоят олган Иброҳим ан-Нахаий кабилар суғрога киришган. Барча уламолар енг машҳур ва енг фозил сифатини Т.дан Саъид ибн Мусайябга нисбат берадилар. Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Хафиф Шерозий айтадики: 1) Мадина аҳди Саъид ибн Мусайябни; 2) Куфа аҳди Увайс Қаранийни; 3) Басра аҳди еса, Ҳасан Басрийни енг афзал ва енг машҳур тобеъин деб биладилар.
Манбаа: Ислом энциклопeдияси
Дўстларигиз билан улашинг!