Тоат
Тоат — (араб. - итоат қилиш, бўйсуниш) -Аллоҳга еътиқод қилиш, хатти-ҳаракат ёки итоат етишни намоён қилиш, диний мажбуриятларни адо етиш. Ўрта аср сунний уламолари Т.ни илоҳий амрга риоя етиш ёки мос келиш (мувофақат ал-амр) деб таърифлашган ва уни бир неча даражага бўлишган. Т.нинг инсонни Аллоҳ олдида тақводор (мўмин) қилувчи ва унга жаннатни ваъда етувчи енг юқори даражаси - бу диннинг асоси (усул ад-дин)ни Аллоҳнинг ягоналиги, илоҳий адолатни такдири азал ва б.ни ҳамда ислом динининг бешта асосий арконини (аркон шариат ал-ислом: Аллоҳнинг ягоналиги ва Муҳаммад (саллаллоҳу алайҳи ва саллам) унинг пайғамбари еканини, намоз, закот, рўза ва ҳаж амалларини) билишни ўз ичига олади. Шариат томонидан белгилаб қўйилган ушбу амаллар (мажбуриятлар)ни адо етиш ҳам Т. деб аталади. Т.нинг кейинги даражалари еътиқод қилишнинг санаб ўтилган арконларига амалда риоя етишни, белгилаб қўйилган диний мажбуриятларга нафақат риоя етишни, балки ҳар қандай гунохдардан холи бўлиш учун қўшимча (навофил) мажбуриятларни бажаришни ҳам ўз ичига олади. Т.нинг даражаларини мусулмон уламолари инсоннинг бу дунёдаги (жизядан, асирликдан озод бўлиш, мусулмон одатига кўра дафн етилиш, худонинг марҳаматига сазовор бўлиш ва ҳ.к.) ҳамда нариги дунёдага ўрни (дўзаҳда абадий қолишдан халос бўлиш, жаннатга кириш тартиби ва ҳ.к.) билан ҳам боғлаганлар.
Манбаа: Ислом энциклопeдияси
Дўстларигиз билан улашинг!