Тижония
Тижония — Шим. Африкадаги нуфузли сўфийлик тариқати. 18-а. охирида Аҳмад ат-Тижоний (1737-1815) асос солган. У ўз таълимотида Ибн Арабий (1240 й. в.е.) қарашларига таянган. Тижоний ўзини "олий қутб" (қутб ал-ақтоб) ва айни вақтда "Муҳаммад валийлиги муҳри" (хатм ал-вилая ал-муҳаммадия) деб еълон қилган. Шунга асосан, у ўзини мутлақ "бенуқсон" (ал-исма) еканини, Т. таълимоти ва ибодатларини бевосита Муҳаммад (саллаллоҳу алайҳи ва саллам)дан олганлигани даъво қилган. Т. тарафдорлари ўзларини "Аллоҳ томонидан мумтоз ҳисобланган" деб санаб, бошқа мусулмонларни "адашганлар" деб ҳисоблаганлар. 20-а. 20-й.ларида Марокаш, Жазоир ва Тунисда Т.га қарши чиқишлар бўлиб, унинг мавқеи анча пасайган. Шунга қарамай, араб оламида, шунингдек, африкаликлар орасида бугунги кунда ҳам Т. тарафдорлари анчаганадир
Манбаа: Ислом энциклопeдияси
Дўстларигиз билан улашинг!