Таҳорат
Таҳорат — намоз ўқиш, ибодат, қироат олдидан ювиниш, покланиш. Бундай покланиш одати деярли барча динларда бор. Исломда Т.нинг икки тури мавжуд: вузу’ - кичик таҳорат - қўл-оёқ ва юзни ювиш; ғусл - катта таҳорат - тўла ювиниш, чўмилиш. Т.нинг тўртта фарзи, яъни қилиниши зарур қисми бор. Юзни, икки қўлни тирсак ила қўшиб ювмоқ, бошнинг тўртдан бир қисми миқдорига маш тортиш - икки қўлни ҳўллаб суртиш, икки оёқни тўпиғи ила қўшиб ювиш.
Манбаа: Ислом энциклопeдияси
Дўстларигиз билан улашинг!