Таҳажжуд
Таҳажжуд — (таҳажжада феълидан - бедор бўлмоқ, бедорлик) - тунги намоз ёки тунда Қуръон ўқиш. Т. амалиёти, худди истилоҳнинг ўзи сингари Қуръонда қайд етилган (17:79/81; шунингдек, қ. 51:17; 25:64/65; 76:25/26; 11:114/116; 73:1-4). Муҳаммад (саллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг Маккада яшаган даврларида тунги ибодат фарз саналган ва мусулмонлар туннинг кўп қисмини ибодатда ўтказганлар. Бироқ Мадинада Т.нинг фарзлиги бекор қилинган (қ. Қуръон 73:20). Шунга қарамасдан исломда тунги ибодатлар сақланиб қолган. Айниқса, рамазон ойида, таровиҳ (бирлиги - тарвиха - ором олиш) ўқиш мақтовга сазовор амаллардан ҳисобланади. Тунги намозга бир ёки бир неча (13 тагача) ракаат қўшиб ўкилиши (бунда умумий ракаатлар сони тоқ бўлиши керак бўлган) ҳам маъқулланган. Бундай намозни витр (тоқ, жуфт емас) деб аташган. Ҳанафийлар фикрича, витр фарз саналади. Бошқа мазҳабдагилар уни маъқуллашади, бироқ фарз емас, деб ҳисоблашади. Тунги ибодат жуфт ракаатлардан ташкил топса уни шаф’ ("жуфт") деб аталади. Витр ёки шафъни туннинг хоҳлаган пайтида амалга ошириш мумкин, лекин у бир кечанинг ўзида икки марта ўқилмаслиги шарт. Муаззин тунги ибодатга икки марта чақириши ва у "ибодат уйқудан афзал" сўзлари билан бошланиши лозим
Манбаа: Ислом энциклопeдияси
Дўстларигиз билан улашинг!