ат-ТАҚИЯ
ат-ТАҚИЯ — (тақия; "ақл билан иш кўриш"; "еҳтиёткорлик") - "акл билан иш кўриб ўз динини яшириш"ни англатувчи термин. Шиаликнинг етакчи тамойилларидан бири. Мусулмон илоҳиётчилари учун ат-Т.га руҳсат етилишига асос бўлиб Қуръон ва Пайғамбар суннати хизмат қилади; уларнинг талқинига кўра, Қуръон ўта зарур ҳолларда диндан юзаки равишда қайтишга (16:106/108), кофирлар билан дўст тутинишга (3:28/27), диний кўрсатмаларни бузишга (6:119; 5:5) изн берган. Илоҳиётчилар ат-Т.нинг мумкинлиги ҳақида мисол тариқасида Расулуллоҳ (саллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг биринчи сафдошларидан бири Аммор ибн Ёсирнинг қилган ишини келтирадилар, унга кўра, Аммор гарчи исломдан юзаки равишда қайтган бўлса-да, аммо, қалбида Аллоҳ ва унинг расулига бўлган имонини асраб қолган. Сунний мусулмонлар учун ат-Т. фақат назарий аҳамиятга ега. У фақат мусулмон учун ўлим хавфи туғилган чоғидагана лозим, шунда ҳам у фикран изоҳ бериши керак бўлади. Ҳоз. ислом оламида, шиалар озчиликни ташкил етган мамлакатларда (Ливан, Покистон, Афғонистон ва б.) ат-Т. тамойили ўз кучини сақлаб қолган.
Манбаа: Ислом энциклопeдияси
Дўстларигиз билан улашинг!