Тақдир
Тақдир — (араб. - олдиндан белгаланган ҳаёт йўли), қ и с м а т - инсон ҳаёти ва фаолиятини ҳамда оламдаги барча ҳодисаларни Аллоҳ иродасига боғловчи диний тасаллаллоҳу алайҳи ва салламвур. Исломда (суннийликда ҳам, шиаликда ҳам) расман еътироф етилган ақидалардан бири. Т.га ишониш барча динларга хосдир. Лекин уларнинг ҳар бирида ўзига хос хусусиятлар билан талқин етилади. Исломда Т. худонинг қудрати тарзида намоён бўлади. Қуръонда "одамлар фақат худо хоҳлаганинигина хоҳлай оладилар", "худо ўз истаганини қилади" деган оятлар билан таъкидланади. Исломда Т. масаласида қадарийлар билан жабарийлар ўртасида тортишувлар бўлган, каломда ўртача йўл топишга ҳаракат қилинган. Мутакаллимлар тақдирни инсон ирода еркинлиги билан келиштиришга ҳаракат қилган, банданинг гуноҳлардан холи бўлиши, унинг диний еътиқодига, диний фаолиятига - саллаллоҳу алайҳи ва салламоб иш, хайр-еҳсон қилишга боғлиқ деб билган.
Манбаа: Ислом энциклопeдияси
Дўстларигиз билан улашинг!