Тақво — (араб. - сақланиш, парҳезкорлик, худодан қўрқиш) - исломда диндорликни ифодаловчи тушунча. Қуръони карим ва ҳадиси шарифларда Т. бир неча мазмунларда келади. Мас., Аллоҳдан қўрқиш, дўзаҳдан сақпаниш, парҳезкорлик ва б. Одатда динга жуда берилган, ўзини ҳаром ва шубҳалардан сақпаб юрувчи одам тақводор деб аталган. Аллоҳга Т. қилиш ундан қўрқишдир. Аллоҳдан қўрқиш еса, гуноҳ ишларни тарк етиш ва б. саллаллоҳу алайҳи ва салламоб ишларни кўплаб қилиш билан содир бўлади. Ислом динини бир томонлама талқин қилувчиларда тақводорлик тўғрисида нотўғри тушунча шаклланган. Аксарилар Т.ни тарки дунё қилиш, қоронғи хонага кириб зикру ибодат билан машғул бўлиш деб тушунадилар. Ҳазрати Умар (ра)дан Т. нима, деб сўраганда, араблар сертикон майдондан яланг оёқ бўлиб, тикондан сақланиб ўтиб кетишни Т. деб атайдилар, деганлар. Хаётда гуноҳ ишлар ҳам худди тиконларга ўхшайди, ким улардан еҳтиёт бўлмаса, озор чекади, улардан сақланиб юрган киши еса, Т. қилган бўлади. Оқибатда Т. инсон қалбидаги ҳолатга айланади. Бу ҳолат қалбни ҳассос қилиб, ҳар доим Аллоҳдан қўрқиш сезгиси билан яшайдиган қилиб қўяди.

Манбаа: Ислом энциклопeдияси

Дўстларигиз билан улашинг!

Атамалар рўйхатига қайтиш