Таяммум
Таяммум — (араб.) - таҳоратнинг бир тури. Сув бўлмаганда қум ёки тупроқ билан таҳорат қилиб, рамзий покланиш. Сув бўлмаганда ёки сув бўлса ҳам ундан фойдаланиш касалликка олиб келса, сувни олиш имконияти йўқ ҳолларда Т. ғусл ҳамда таҳоратнинг ўрнига ўтади. Т. қилиш Қуръон оятлари ва суннат ила собит бўлган. Пайғамбаримиз "агар умматим ўн йил сув топа олмаса Т. кифоя қилади", деганлар. Т.нинг 4 та фарзи бор. 1. Ният. 2. Ер жинсидан бўлган тоза тупроқ, 3. Икки қўлни тупроққа ёки ер жинсидан бўлган нарсага ёки урса чангги чиқадиган кўрпа, ёстиқ ва б. тоза матога бир бор уриб, юзига суртади. 4. Иккинчи бор яна икки қўлни уриб, иккала қўлини тирсаги ила қўшиб суртади.
Манбаа: Ислом энциклопeдияси
Дўстларигиз билан улашинг!