Тасбиҳ
Тасбиҳ — (араб.) - 1) "Субҳоналлоҳ" ("Аллоҳ ҳар қандай шерикдан пок" калимасини айтиш); 2) дуолар ва ибодат сўзларини ҳисоблаш учун ишлатиладиган мунчоқ шодаси. Т. ишлатиш кенг тарқалган барча динларда учрайди, диндорлик ва тақводорлик белгиси ҳисобланади. Мусулмонларда 33 бор субҳоналлоҳ, 33 бор алҳамдулиллоҳ ва 33 бор Аллоҳу акбар калималари ушбу тасбеҳ билан саналади.
Манбаа: Ислом энциклопeдияси
Дўстларигиз билан улашинг!