Тасаввуф
Тасаввуф — сўфийлик - исломда инсоннинг руҳий дунёси тўғрисидаги қараш. Бу атама ва ундан ясалган мутасаллаллоҳу алайҳи ва салламвиф (сўфий, "сўфийлик қилувчи") ва сўфий (тасаллаллоҳу алайҳи ва салламвуф изидан борувчи) сўзларининг келиб чиқиши хақида турли тахминлар бор. Лекин ҳозир умумий қабул қилинган нуқтаи назарга кўра, тасаллаллоҳу алайҳи ва салламвуф - сувф - "жун", "пўстин" сўзидан олинган. Илгари замонда таркидунё қилган зоҳид, "ўзини худога бағишлаган одам" одатда дағал жундан тўқилган кийим ёки пўстин кийиб юрган. Т.га асос солган тарки дунёчилик тасаллаллоҳу алайҳи ва салламвуфий кайфиятлар ислом дини билан деярли бир вақтда пайдо бўлади. Ҳар қалай, Муҳаммад пайгамбар (саллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг айрим сафдошлари Абу-д-Дардо, Абу Зарр, Ҳузайфа (7-а.нинг 2-ярмида вафот етганлар) сингариларга ана шундай кайфият хос бўлган, деб ҳисоблайдилар. Бироқ исломдаги зоҳидлик оқими тахм. 8-а.нинг ўрталари - 9-а.нинг бошларида шакллана бошлаган дейиш тўғридир. Одатда, бу оқимга ҳадисларни тўпловчи (муҳаддис)лар орасидан чиққанлар, сайёр бахшилар ва насиҳатгўй воизлар (қуссос), қори-ю қурролар, жиҳод қатнашчилари (Византия билан чегара урушлари назарда тутилмоқда), тақводор ҳунармандлар ва саллаллоҳу алайҳи ва салламдогарлар, шунингдек ислом динини қабул қилган насронийларнинг бир қисми қўшилган. Исломда зоҳидлик анъаналари пайдо бўлиши ва ривожланишининг сабаблари орасида мусулмон жамоаси яшай бошлаган дастлабки икки асрдаги ижтимоий-сиёсий ихтилофлар, чуқур ғоявий ва маънавий изланишлар билан давом етган диний ҳаётнинг умумий мураккаблашуви, бошқа диний-фалсафий тизимларнинг, биринчи навбатда христианликнинг таъсирини кўрсатиш мумкин. Илк сўфийлик, аниқроғи зоҳидлар ва таркидунё қилганларнинг ўзига хос хусусияти Қуръон матни мазмуни устида мушоҳада қилиш, кундалик ҳаётда бу илоҳий китоб ва пайғамбар ҳадислари кўрсатмаларига қатъий риоя етиш, кўп марта қўшимча намоз ўқиш, бедорлик ва рўза тутиш, ҳар қандай дунёвий нарсалардан юз ўгириш, кундалик ҳаётда тақволи бўлиш, хусусан руҳсат етилган нарсалар билан ман қилинган нарсаларни қатий ажратиш, дунёвий ва ҳарбий ҳукуматлар билан ҳамкорлик килишдан воз кечиш, ўзини тақтсири илоҳийга топшириш (таваккул) кабилар бўлган. Шунингдек, фақирликни улуғлаш, охиратни ўйлаш ва тавба қилиш кайфияти, берганига шукр қилиш, азоб-уқубатларга сабр-тоқатлиликдан иборат еди. Сўфийлик таълимоти инсон қалбидаги енг нозик ўзгаришларни ҳам чуқур мулоҳаза билан ўрганиш, одамлардаги ботиний туйғуларга ҳамдард бўлишга ўргатарди. Шу сабабли ҳам Т. асосчиларидан бири нозик руҳшунос, "қалб ва фикрлар" ҳамда инсоний ниятлар тўғрисидаги "фан"нинг яратувчиси Ҳасан ал-Басрий ҳисобланиши бежиз емас. Басралик зоҳидлар - Ҳасан ал-Басрийнинг шогирдлари ва издошлари Рабоҳ ибн Амр, Робия ал-Адавия, ад-Дароний (8-а. охири - 9-а. боши)ларнинг даъват ва хутбалари кишида худога астойдил муҳаббат, унга яқинлашишга интилиш туйғуларини пайдо қилди. Ўша пайтдан бошлаб бу туйғулар сўфийлик ғоясининг ўзига хос хусусияти ва фаркли белгиси бўлиб қолди. 9-а. давомида Т. назарияси ва амалиёти устида фаол иш олиб борилди. Бир қанча сўфийлик мактаблари пайдо бўлди, улар орасида Басра мактабидан ташқари Бағдод ва Хуросон мактаблари ҳам бирмунча таъсирга ега еди. Уларнинг вакиллари инсон ва унинг Худога муносабати қандай бўлиши кераклига ҳақидаги таълимотни яратдилар. Руҳий камолотга еришиш йўлларини кўрсатиб бердилар. Бу йўл 4 босқичдан иборат: 1-босқич - шариат. Бунга кўра, Т. аҳли аввало шариатнинг барча талабларига бўйсуниши керак. Шундан кейин 2-босқич - тариқатга кўтарилиш мумкин. Бунда муридлар ўз пирлари - муршидларга итоат етиши, ўз шахсий истакларидан воз кечиши шарт. Бу босқичдан ўтганлар юқорироқ, 3-босқич - маърифатга кўтариладилар, бунда коинотнинг бирлиги Худода мужассам бўлиши, яхшилик ва ёмонликнинг нисбийлиги ақл билан емас, қалб билан англаб етилади. 4-босқич -ҳақиқат ҳисобланиб, зоҳид "шахс сифатида тугаб" "ҳақиқат"га, худога етишади, унга сингаб кетиб абадийликка еришади. Бунга сўфийлар махсус руҳий ва жисмоний ҳаракатлар -сиғиниш ва ибодатлар орқали интиладилар. Сўфийлар худога етишиш мумкинлиги ҳақидаги фикрлари, шариат томонидан буюрилган амалларни бажаришдан бош тортишлари туфайли гоҳ-гоҳида маъмурлар таъқибига ҳам учраб турадилар (ат-Тустарий, Ҳаким ат-Термизий, ан-Нурий). Машҳур мутасаллаллоҳу алайҳи ва салламвиф Ҳусайн Мансур Ҳаллож "анал ҳақ" (мен ҳақ, мен худо) дегани учун Бағдодда халифа томонидан дорга осилди (921). Ўз юрти Табаристонда катта обрў қозонган Абу Язид Бистомий ҳам шаккокликда айбланиб, қатл етилган еди (873). Т.га суннийларнинг раҳнамолари томонидан бундай муносабатда бўлиш уларни еҳтиёткорликка, муросали йўллар излашга мажбур етди. Улар Қуръон ва суннага содиқликларини еълон қилавердилар, "тийиқсиз" сафдошларининг кескин фикрларидан узоқлашиб, ўз маслакларини ниқобладилар. Бағдодлик ал-Жунайд (910 й. в.е.) ана шундай мавқеда турган сўфий еди. У "мўтадил" деб аталган сўфийлик анъанасини бошлаб берди. Бундай анъана тарафдорлари кейин "кескин" ёки "екстатик" сўфийликка қарши турди. Илк Т.нинг ижтимоий асосини асосан шаҳарликлар: майда саллаллоҳу алайҳи ва салламдогарлар, ҳунармандлар ва ҳ.к. ташкил етган еди. Улар ичида диний таълимот олганлари кўп учрамасди, шундай бўлса-да, ўзларини "сўфийлик фани" назариётчилари деб билардилар. Т.нинг илк босқичидаёқ маънавий устоз (шайх, муршид, пир) раҳбарлигида сўфийлик назарияси ва амалиётини егаллаш муҳим ҳисобланган, бусиз бошловчи сўфий (мурид) акд-ҳуши ва соғлиғини йўқотиши мумкин еди. Шайхга бутунлай бўйсуниш, барча диний ва дунёвий масалаларда унинг обрўсини тан олиш талаби уни муридлар кўз ўнгида бошқа одамлардан устун қилиб қўярди. Йирик сўфий устозларни валий деб атай бошладилар. Бунда шиаларнинг имомлар тўғрисидаги таълимотининг таъсирини кўриш мумкин. Муридлар, уларга ергашиб оддий халқ бу одамларнинг "адашмаслиги", Аллоҳ назар қилганлиги, каромат кўрсатишга, пайғамбарга келган ваҳийларнинг "яширин" маъносини изохлаб беришга қодирлиги, худо билан бевосита алоқа қила олиши ҳақида гапира бошладилар. Буларнинг ҳаммаси халқ оғзаки ижодида, шунингдек, Т. назариётчилари (мас., Ҳаким ат-Термизий)нинг асарларида ўз ифодасини топди. Сўфий билимлари ва баракасининг шайҳтсан муридга ўтиши узоқ таълим жараёнида амалга оширилган, сабоқ бериш тугагач, шогирд устоздан сўфийлик жандаси (хирқа)ни олган, бу ўзига хос "шаҳодат" вазифасини ўтаган ва мустақил тарғибот олиб бориш ҳуқуқини берган. Одатда муридлар турли жойлардан келган бўлиб, ўз маконларига қайтиб борганлар, у ерда сўфийлик тўгараклари ва манзиллари (зовия, хонақоҳ) ташкил қилиб, ўзлари шогирд тайёрлай бошлаганлар. Буларнинг ҳаммаси Т.нинг тез тарқалишига олиб келган. 10-а. охири - 11-а. бошларида Т.га оид китоблар ёзилди. Улар орасида ат-Тусий (988 й. в.е.), ал-Калабодий (990 ёки 995 й. в.е.), Абу Толиб ал-Маккий (998 й. в.е.), ас-Суламий (1021 й. в.е.) кабиларнинг бизгача етиб келган асарлари бор. Бу муаллифлар Т.га доир билимларни тартибга солдилар, сўфийлик истилохларини тушунтириб бердилар. Т.ни изчил ислом таълимоти билан яқинлаштириб, уни кейинчалик расмий таълимот сифатида тан олинишида Разолий, Абдулқодир Гилоний (Жилоний)нинг (1161 й. в.е.) хизмати катта. 12-а. ўрталари - 13-а. бошларида сўфийлар ташкил етган зовияларда, хусусан шаҳарларда Т. тариқат (сулук)лари вужудга кела бошлади. Бағдодда пайдо бўлган дастлабки сухравардия ва қодирия тариқатлари бутун мусулмон оламига тарқалди. Тариқатлар тариқат номи берилган кишилар -Умар ас-Сухравардий ва Абдулқодир Гилонийдан ҳам кўра, кўпроқ уларнинг шогирдлари ва издошлари томонидан вужудга келтирилган, бу ҳол умуман тариқатларнинг шаклланиш жараёни учун характерлидир (мас., шозилия, мавлавия, бадавия ва ҳ.к.)-Тариқатларнинг вужудга келиши билан Т.нинг таъсири янада кучайди. Кўпинча маъмурлар тариқат ва зовиялар раҳбарларининг қўллаб-қувватлашини истаб, уларга турли имтиёзлар бердилар, ҳатто фаолият юритиши учун пул ажратдилар. Айни вақтда кўп сўфий раҳнамолар дунёвий ишларга аралашмасдилар, маъмурлар билан бевосита алоқада бўлмасдилар ва моддий ёрдамидан бош тортардилар (чиштия). Умуман сўфийлар халқ оммаси билан яқинлашишга ҳаракат қиларди. Ҳар қайси алоҳида минтақада сўфийлик ташкилотларининг фаолияти маҳаллий хусусиятлар ва анъаналар таъсирида бўлди. Т.нинг кўп қоидалари туб аҳши ўртасида илдиз отган мажусийлик кўринишлари: аждодларга сиғиниш, анимизм, сеҳргарлик кабилар билан қўшилиб кетди (шозилия, қодирия). Ҳиндистонда сўфийлик мафкурасига буддавийлик ва ҳиндуизм қоидалари ўз таъсирини ўтказди (14-16-а.лар). Т. ғояларининг 12-13-а.ларда мусулмонларнинг турли қатлам ва ижтимоий гуруҳлари ўртасида кенг тарқалиши муносабати билан унинг ички фарқланиши яққолроқ намоён бўла бошлади. Асосан халқ оммасининг маънавий еҳтиёжларига қаратилган "амалий" Т. билан бирга сўфийлик таълимотининг биринчи навбатда ўқимишли мусулмонлар манфаатларини кўзловчи қуруқ муҳокамага асосланган жиҳати янада ривожланди. Бу "фалсафий" Т.нинг асосий қоидаларини Ибн Арабий баён қилиб берди. У ўз фалсафий қарашлари билан "ваҳдати-вужуд" ғоясини кенг кўламда тарқатди. "Фалсафий" Т. 13-14-а.ларда юксак чўққига кўтарилгач, кейин ўз мавқеини йўқота борди. "Комил инсон", "борлиқнинг бирлиги" (ваҳдати-вужуд), "Мутлақнинг ўзини намоён қилиши - жилоланиш" (тажалли) ва "нурланиш" каби ғоялар баҳс ва мунозаралар манбаи бўлиб қолди (мас., ваҳдати мавжуд ва ваҳдати вужуд тарафдорлари ўртасидаги тортишувлар). Т. ғоялари назарий рисолалардагина емас, шу билан бирга кўпдан-кўп шеърий асарларда ўз ифодасини топди. Сўфийлик рамзий ифодалари, тимсоллари ва мавзулари бутун диний ва дунёвий форс шеъриятига (Жалолиддин Румий, Саноий, Саъдий, Амир Хусрав Деҳлавий, Ҳофиз, Жомий, Ансорий, Низомий ва б.), шунингдек, маълум даражада араб шеъриятига сингиб кетади. Туркий халқларнинг (биринчи навбатда Алишер Навоий), Болқон я.о., Шим. Ҳиндистон, Индонезия мусулмонлари адабиёти ва фолклори тўғрисида ҳам шу гапларни айтиш мумкин. Т.нинг ўзгарувчанлиги ва ёт таъсирларга "очиқлиги" уни турли-туман оқимларга бўлиниб кетишига олиб келди. Т. аввал бошда мўмин-итоаткорлик ва дунё ҳаловатидан кечишни тарғиб қилган бўлса, бутун тарихи давомида бир неча бор исёнкорлик ва Маҳдийлик ҳаракатларининг [Андалусиядаги "муридлар исёни" (12-а.), Анатолия (Анадолу)да шайх Бадриддин (1416 й.да ўлдирилган) бошчилигидаги диний-сиёсий ҳаракат, бобийлар, шозилийлар ва ҳ.к.]нинг, кейинроқ еса, мустамлакачиликка қарши кураш (санусийлар, қодирийлар, Шомил) мафкурасига айланди. Т. кўпчилик мусулмон раҳнамолари томонидан еътироф етилгандан сўнг унинг ҳимояси остида енг кескин мавқеидаги турли хил жамоа ва оқимлар -ҳуруфийлик, аҳд-и ҳаққ ва ҳ.к. иш олиб бора бошлади. Анатолияда, кейин еса Болқонда, Ўрта Осиё ва Еронда аралаш сўфийлик -шиалик таълимотига амал қилувчи тариқатлар (бектошия, мавлавия, нурбахшия, неъматуллоҳия, кубравия, халватия, заҳабия) тарқалди. Т. тарафдорлари сони ортиши билан унинг тартиботлари расмийлаша борди, тариқатларнинг тузилмалари мураккаблашиб, ички ҳаёти қатъий белгилаб қўйила бошлади. Тариқат бошлиғи ўз вазифаларини аввалгидек бевосита емас, кўп сонли воситачилари (халифа, муқаддам) орқали амалга оширди. Дунёвий ҳокимиятлар қўллаб-қувватлашини истаган шайхлар тобора уларга боғлиқ бўлиб қола бошлади. Айрим мамлакатларда (Миср) тариқат раҳбарлари амалда ҳукмрон доиралар ва йирик ер егалари билан қўшилиб кетди. Бундай салбий ҳодисаларга норозилик тарзида маломатийлар анъаналари тиклана бошлади, бирон-бир тариқатга алоқаси бўлмаган дарбадар дарвишлар кўпайди. 19-20-а. бошида Т. мусулмон давлатлари сиёсий ва диний ҳаётида муҳим рол ўйнашда давом етди. Мусулмон оламининг у ёки бу минтақасидаги муайян вазиятга қараб бу рол ҳам реактсион, ҳам нисбатан илғор бўлиши мумкин еди. Шаркда жамиятнинг ёппасига дин таъсиридан чиқа бошлаши, хўжалик ва маданий ҳаётдага ўзгаришлар, янга маънавий ва ахлоқий қадриятлар томон юзланиш Т.нинг мавқеига ҳамма жойда салбий таъсир кўрсатди. Кўпчилик араб мамлакатларида Т. диний-сиёсий доиралар томонидан кескин танқидга учради. Ёш авлоднинг кўпчилиги Т.ни ўз мамлакатининг қолокдиги сабабларидан бири деб билди, уни тараққиёт ва гуллаб-яшнаш йўлидаги ғов деб ҳисоблади. Бир қанча мусулмон мамлакатларида тариқатлар фаолияти қисман ёки бутунлай ман қилинди. Гарчи Т. ўзининг аввалги обрўсини анча йўқотган бўлса-да, у шаҳар ва қишлоқ аҳолисининг муайян қатламлари орасида ўз таъсирини сақлаб келмоқда. Улар руҳий таскин ва мадад излаб, сўфийлик тариқатлари сафига кирмоқда. 20-а.да ҳам янги сулуклар пайдо бўлганлиги Т.нинг яшовчашшгидан далолат беради. Бу сулукларга Жазоирдаги ал-алавия (асосчиси Аҳмад ал-Алавий, 1934 й. в.е.), Тунисдаги ал-мадания (асосчиси Муҳаммад ал-Маданий, 1959 й. в.е.), Қоҳирадаги ал-Ҳамидия-аш-шозилия (асосчиси Салама ар-Радий, 50-й.лар охирида в.е.)ни киритиш мумкин. Ҳозирги даврда сўфийлик "йўли"дан бориш унинг мухлисларига (шайх ва унинг яқин сафдошлари бундан мустасно) ўз жамоат вазифаларини бажаришига халақит бермайди. Сўфийлар орасида (уларнинг кўпчилигини ҳамон куйи ижтимоий табақалар ташкил етади) бирмунча "обрўли" касб вакиллари: ўқитувчилар, турли даражадаги давлат хизматчилари, учувчилар ва ҳ.к. бор. Уларнинг тариқатга аъзолиги кўп жиҳатдан оилавий анъаналар билан боғлиқ бўлиб, чуқур ички еътиқод оқибатида емас.
Манбаа: Ислом энциклопeдияси
Дўстларигиз билан улашинг!