Таркидунёчилик
Таркидунёчилик — одамлардан, ташқи дунёдан, шунингдек, жамият ва оиладан ажралиб яшаш, кимсасиз жойларга бош олиб кетиш, дарбадарликда ҳаёт кечириш. Исломдан бошқа йирик динлар (браҳманизм, буддавийлик, яҳудийлик, христианлик)га ҳам хос хусусиятдир. Унинг моҳияти - дин йўлида риёзат чекиш. Таркидунё қилганлар одамлардан узокда ва ғорларда ҳаёт кечиришган, ўзларини хилма-хил уқубатларга дучор қилганлар, оч-яланғоч яшаганлар ва ҳ.к. Айниқса, уйланиш, авлод қолдиришга, кундалик ҳаёт ташвишлари билан яшашга нафрат билан қарашган. Т. ислом динида ўрта асрларда кенг тарқалган, сўфийлик оқимларининг вужудга келиши билан боғлиқ бўлган. Улар фақир, дарвиш, қаландар (араб., форс. - қашшоқ, дарбадар, гадо маъносида), зоҳид деб аталган. Улар гадолик ва хайр-еҳсон билан кун кечирганлар. Илгари Ўрта Осиёда ҳам Т. кенг ёйилган, дарвипшар, қаландарларнинг фаолияти билан боғлиқ қаландархоналар ва хонақохлар мавжуд бўлган.
Манбаа: Ислом энциклопeдияси
Дўстларигиз билан улашинг!