Тариқат
Тариқат — (араб. - йўл, усул) - сўфийликка хос тушунча. Уч маънода ишлатилади: 1) умуман сўфийлик йўли; 2) сўфийликнинг муайян тармоғи, йўналиши; 3) сўфийлик босқичларидан бири. Лекин Т.ни сўфийлик йўналишлари (сулуклари), тармоқлари маъносида қўллаш кенгроқ тарқалган. Сўфийликнинг босқичи сифатида Т. сўфийлар олдига қўйиладиган ўзига хос талаблар мажмуасини, хилма-хил руҳий-жисмоний хатти-ҳаракатларни ўз ичига олади. Т.га қадам қўйиш - тирикчиликнинг барча ташвишларидан воз кечиш ҳамда ихтиёрни пир-муршид (ешон)га топширишдан бошланади. Ундан кейин Т. йўлида сўфий яна бир неча босқич (мақом)ларни, жумладан доим камбағалликда, тасодифий ризқ ҳисобига яшаш (фақр), тарки дунё қилиш (зуҳд), ҳар нарсани фақат худога солиш (таваккул), уни севиш ва унга интилиш (муҳаббат, шавқ) ва б. босқичларни ўтайди. Сўфийликнинг баъзи йўналишлари инсонни нафақат зоҳидлик, балки мутаассиблик йўлига ҳам етаклайди. Сўфийликда Т.лар ғоятда кўп бўлган. Ҳозиргача айрим Шарқ мамлакатларида сақланиб келаётган қодирия (Ерон ва Афғонистонда), рифоия (Ерон), тайфурия (араб мамлакатлари), мавлавия (Туркия), чиштия (Ҳиндистон, Покистон), бектошия (Туркия), сафавия (Ерон) ва б. шулар жумласидандир. Ўрта Осиёда еса, илгаридан нақшбандийлик, кубровийлик, яссаллаллоҳу алайҳи ва салламийлик Т.лари тарқалган.
Манбаа: Ислом энциклопeдияси
Дўстларигиз билан улашинг!