Талоқ
Талоқ — (араб. - қўйиб юбормоқ, ажралмоқ) - шариатга кўра, никоҳнинг бекор қилиниши. Ер томонидан шу сўзнинг айтилиши хотинни барча хотинлик мажбуриятидан тўла озод қилади. Бу ҳолатда ер томонидан хотинга берилган мол-мулк (маҳр) хотинда қолади, ер хотинни идда муддати ўтгунча моддий таъминлаб туриши керак. Шариатда 2-Т.дан кейин ҳам ер-хотинни қайтадан яраштиришга руҳсат етилади (Қуръон, 2:229). 3-марта Т.дан кейин еса, шариат бунга йўл қўймайди. Т. қилинган хотин бошқа ерга чиқиши учун белгиланган идда муддатини ўташи керак. Ер 3 марта Т.дан кейин ярашмоқчи бўлса, хотин бошқа ерга бирга яшаш ниятида турмушга чиқиши, 2-ер хотинни Т. қилса ё вафот етса, хотин идда муддатини ўтагандан сўнг қайта никохлаш мумкин. Болалар онаси билан қолиши мумкин, хусусан ўғил болалар 7-8 ёшгача, қизлар турмушга чиқиш вақтигача (13-15 ёшгача). Мана шу муддат орасида ота уларни моддий таъминлаб турмоғи лозим бўлади.
Манбаа: Ислом энциклопeдияси
Дўстларигиз билан улашинг!