Такбир
Такбир — (араб. - улуғлаш) - ислом анъанасида Аллоҳни улуғлаш билан боғлиқ бўлган (араб. Аллоҳу акбар - Аллоҳ буюкдир) иборани талаффуз етиш. Бу фақат азон ва намоз вақтида айтиладиган ибора бўлмай, айни вақтда дуо -ибодатнинг бир шакли ҳам ҳисобланади. Т. мусулмонлар қоидаларига биноан гўшти таом учун мўлжалланган молни сўйиш пайтида ҳам айтилади. Т. ибораси туширилган безак диний иншоотлар (масжид, мадраса, хонақох ва б.) нақшининг асосини ташкил етади, у амалий санъатда, ҳуснихат илмида кенг қўлланилади. Илк ва ўрта асрларда ислом мамлакатларида Т. жангчиларнинг жанговар даъвати бўлиб хизмат қилган. Ҳозирги пайтдаги мусулмон диний-сиёсий гуруҳдар Т.дан шиор ўрнида ҳам фойдаланишади.
Манбаа: Ислом энциклопeдияси
Дўстларигиз билан улашинг!