Абраха
Абраха — (ҳабашча Иброҳим) - Яман ҳокими. Ривоятга кўра, А. Яманда ҳукмронлик қилиб турган вақтда Саъно ш.да Қуллайс номли баҳайбат христиан черковини барпо етиб, халқни Маккага бориб ҳаж қилмасдан, уни зиёрат қилишга даъват етган. Лекин Яман аҳди Макка зиёратини тарк қилмаган. Шунда А. Каъбани вайрон қилиш учун филлар билан ҳужум бошлаган (А. шунинг учун Соҳиб ул-фил лақабини олган). Аллоҳ таолонинг қудрати билан унинг қўшини устига тўп-тўп қушлар учиб келиб, тош парчаларини ёғдириб филларни ҳам, лашкарларни ҳам ҳалок етган. Бу воқеа Муҳаммад (саллаллоҳу алайҳи ва саллам) таваллудларидан бир оз олдин бўлиб ўтган. Қуръоннинг 105-сураси "Фил" номи билан аталиши ва Муҳаммад (саллаллоҳу алайҳи ва саллам) "Фил" йилида туғилган дейилишининг сабаби ҳам шу.
Манбаа: Ислом энциклопeдияси
Дўстларигиз билан улашинг!