Тажалли (кўплиги тажаллиёт) — "худонинг намоён бўлиши", Аллоҳнинг дунёда намойиш етиши. Тажалли тушунчасини дастлаб басралик зоҳид Рабоҳ ибн Амр ал-Қайсий (796 й. в.е.) киритган. Машҳур сўфий Сахл ат-Тустарий (896 й. в.е.) тажаллининг уч турини фарқлаган: а) илоҳий моҳиятнинг намоён бўлиши (тажалли аз-зот), ёки илоҳий ваҳий (мукашафа); б) илоҳий моҳиятнинг ўз сифатларида намоён бўлиши (тажалли сифат аз-зот), ёки нур таратиш (маудиан нур); в) илоҳий ҳукмнинг намоён бўлиши (тажалли ҳукм аз-зот), ёки келажак ҳаёт (ал-ахира ва ма фиҳа). Ал-Ҳалложга кўра, Аллоҳ доимо инсонларга нарса ва атрофдаги ҳодисалар кўринишида намоён бўлади (ятажалли), лекин Уни фақат озгина мумтоз инсонларгина танишлари мумкин. Т. атамасини сўфийлар - ваҳдати вужуд таълимоти тарафдорлари кенг ишлатганлар


Манбаа: Ислом энциклопeдияси

Дўстларигиз билан улашинг!

Атамалар рўйхатига қайтиш