Тавҳид
Тавҳид — (араб. - яккахудолик) - умумий маънода яккахудолик ҳақидаги таълимот (қ. Ваҳдоният). Шаръий истилоҳда еса, Т. -исломда Аллоҳга ширк келтиришнинг турли кўринишларидан воз кечиш ва Аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг зотида ҳам, сифатларида ҳам, ишларида ҳам, исмларида ҳам, ҳукмларида ҳам шериги йўқ, деб еътиқод қилишдир. Т. Қуръон ва суннат уламолари наздида уч қисмдан иборатдир: Сифатлар Т.и, Роббилик (Парвардигорлик) Т.и ва Илоҳийлик (ибодатга сазоворлик) Т.и. Сўнгра Илоҳийлик Т.ининг ўзи яна иккига бўлинади: Исбот ва маърифатдаги Т. ҳамда талаб ва қасддаги Т. Т. исломда (суннийликда ҳам, шиаликда ҳам) расман еътироф етилган ақидаларнинг биринчиси, моҳиятан, асосий ва марказий ақида. Мазмунан шундай тасаллаллоҳу алайҳи ва салламвурни ифода етгани учун Қуръоннинг 112-"Ихлос" ("Покланиш") сураси ҳам баъзан Т. деб юритилади.
Манбаа: Ислом энциклопeдияси
Дўстларигиз билан улашинг!