Таврот
Таврот — (қад. яҳудийча "Тора" - қонун) -ислом акддаси бўйича Аллоҳнинг Мусо (ас)га Жаброил орқали туширган илоҳий китоби. Қуръонда Т. ҳақида бир қанча оятлар бор. Улардан бирида қуйидагилар айтилади: "Биз Тавротни нозил қилдик. Унда ҳидоят ва нур бор. У билан У зотга таслим бўлган Пайғамбарлар, Аллоҳнинг китобини муҳофаза қилишга мукаллаф бўлган роббонийлар ва ахборлар яҳудий бўлганларга ҳукм юритарлар. Улар бу китобга гувоҳ қилинганлар. Одамлардан қўрқманглар, Мендан қўрқинглар. Менинг оятларимни арзон баҳога сотманглар. Ким Аллоҳ нозил қилган нарса ила ҳукм юритмаса, ўшалар кофирлардир". (Моида 44) Қуръонга кўра, Инжилдаги каби Т.да ҳам Аҳмад исмли "яҳудийлардан бўлмаган пайғамбар"нинг дунёга келиши ҳақида айтилган. 8-10-а.ларда Т. бир неча бор юнон (мас., Хунайн ибн Ишоқ), қад. яҳудий (Саадия Гаон) ва лотин тилидан арабчага таржима қилинган. Кейинчалик Т.нинг қибтий, сурёний, қад. яҳудий тилидан насоролар ва самарийлар ўзларининг еҳтиёжлари учун таржималар қилишган. Тахм. 9-а.дан мусулмон муаллифлари Т.нинг Муҳаммад (саллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг пайғамбарликлари ҳақидаги хабар келтирилган қисмини далил қилиб келтира бошлашган. Т.ни асрлар давомида талқин ва қайта талқин етиш натижасида иудаизмнинг яна бир муқаддас китоби Талмуд (қад. яҳудий тилида таълимот) шаклланган, унда иудаизм ақида ва маросимлари батафсил ёритилган. Шунинг учун Талмуд яҳудий диний жамоаларида кенфоқ амалий рол ўйнайди. Т.нинг асосий ақидалари ва ривоятлари муайян тарзда Қуръонда ҳам учрайди.
Манбаа: Ислом энциклопeдияси
Дўстларигиз билан улашинг!