Суютий
Суютий — (тўлиқ исми Жалолиддин Абулфазл Абдурраҳмон Суютий, (? - 1505) -ислом уламосининг енг буюкларидан бири. Замонасидаги мавжуд фанларнинг ҳар бирига оид асарлар ёзганлиги билан машҳур бўлган мужтаҳидлардан. Аждоди Мисрга кўчиб бориб, Суют қасабасида ўрнашиб қолган. Отаси Қоҳира қозиси еди. С. ҳам Қоҳирада туғилган. Беш ёшида отаси вафот етган. Отасининг дўстларидан бири уни ўз ҳимоясига олиб, таълим-тарбия берган. У саккиз ёшидаёқ, Қуръонни ёд билган. Таҳсилни тугатгач, Шом, Ҳижоз, Яман, Ҳинд каби илм марказларига бориб, мумтоз олимларнинг суҳбатидан баҳраманд бўлган. Қоҳирага қайтиб келгач, Шайхуния мадрасасида сабоқ бера бошлаган ва шуҳрати ҳар тарафга ёйилган. Шайхуния мударрислигидан кетгач, узлатга чекиниб, ҳаётини таълимга бағишлаган. Тафсир, ҳадис, фиқҳ, тарих, таржимаи ҳол, адабиёт ва б. илмларга оид "Хуснул-муҳодара" номли асарида таъкидлашича, уч юздан ошиқ асар ёзган. "Муъжамул-матбуотил-арабийя"нинг муаллифи С.нинг 92 матбу (чоп етилган) асари ҳақида баҳс юритади.
Манбаа: Ислом энциклопeдияси
Дўстларигиз билан улашинг!