Суҳуф
Суҳуф — (араб "саҳифа" сўзининг кўплиги) -Қуръоннинг дастлаб тўпланган илк қўлёзмаси Манбалардаги маълумотлар бўйича, Муҳаммад (саллаллоҳу алайҳи ва саллам) вафотларидан бир йил кейин - 633 Й.ДА халифа Абу Бакр Қуръонни хилма-хил ёзувлардан ва уни ёдда сақлаган кишилардан олган ва тўплашни охирги даврларда Расулуллоҳга котиб бўлиб хизмат қилган Зайд ибн Собитга топширган. Тайёрланган қўлёзма С. деган ном олган. С. ёзувлари ва қорилар оғзидан тинглаб ёзилган мушафлар сони 4 ёки 5 та екани тўғрисида турли ривоятлар бор. Бу иш учинчи халифа Усмон (ра) халифалиги даврида амалга оширилган.
Манбаа: Ислом энциклопeдияси
Дўстларигиз билан улашинг!