Сухравардийлик
Сухравардийлик — суҳравардия -сўфийлик тариқати. 12-а. охири - 13-а. бошида Ироқда, Икки дарё оралиғи ҳудудида зоҳидлик мактаби доирасида таркиб топган Аслида С.ни яратган кишиларнинг аксарияти араблардан емасди. Анъанага биноан С мусулмон зоҳидлик тарихида тузилган дастлабки биродарлик ташкилотидир. У шофиъийлик мазҳабига мансуб ўта суннийлик йўлини тутган. Ўз силсиласини Зиёвуддин Абу Нажиб Сухравардий (1097-1168)дан бошлаб Аҳмад ал-Разолий (1126 й. в.е.) ва Жунайд ал-Бағдодий (910 й. в.е.) орқали Али ибн Абу Толибга (661 й. в.е.) боғлаган. С. шаҳарликлар тариқати бўлиб, аъзолари сони саллаллоҳу алайҳи ва салламдо-ҳунарманд аҳли ва жамиятнинг ўқимишли қатламлари ҳисобига кўпайиб борган Зоҳидлик фалсафаси ва диний амалиёти (тариқати)нинг мустақил йўли бўлган С асосчиси Шиҳобиддин Абу Ҳафс Умар Сухравардий (1145-1234/35) ҳисобланади. У сўфийликка оид бир неча китоблар ва мактублар, жумладан, "Авориф ал-маориф асарини ёзган. Бу китоб кейинги даврларда яшаган барча сўфийларнинг авлодлари учун ахлоқ ва амалиёт бўйича қўлланма саналган Кейинчалик С. Ҳиндистон (Синд, Панжоб Мўлтон, Гужарот)да тарқалган ва чиштийлк билан бир қаторда енг таъсирли тариқат саналган, дастлабки даврда бу мамлакатга келиб қолган камсонли мусулмонларни бирлаштиришда муҳим рол ўйнаган.
Манбаа: Ислом энциклопeдияси
Дўстларигиз билан улашинг!