Солиҳ
Солиҳ — (ас) - Қуръонда зикри келган пайғамбарлардан бири. Қуръонга кўра, Самуд қавмини ҳидоятга бошлаш учун пайғамбар қилиб юборилган. Ҳижоз билан Шом орасида Ҳижр деган жойда яшовчи бу қавм нафсоний лаззатларга берилган, ҳузурбахш ичимликлар ичиб, шоҳона уйларда яшаб юрар, ўзлари ясаб олган бутларга сиғинар еди. С. (ас) уларни ёлғиз Аллоҳга ибодат қилишга чақиради. Бироқ қавм ҳидоят йўлига юриш ўрнига С. (ас)ни масхара қила бошлайди, унга қарши адоватни кучайтиради ва ҳақиқатдан ҳам пайғамбар бўлсанг, бизга мўжиза кўрсат деб даъво қилади. Шунда С. (ас) Аллоҳдан ўзига бир мўжиза беришини сўраб дуо қилади. Аллоҳ С. (ас)нинг дуосини ижобат қилади ва С. (ас) мўжиза кўрсатиб харсанг тошдан туя чиқаради. Ва С. (ас) Самуд қавмини мўжиза қилиб берилган туяга озор бермасликка чақириб, Самуд қавми сув олиб ичадиган ҳавзадан бир кун туя сув ичишини ва бир кун Самуд қавми сув олиб ичишини билдиради (Қамар сураси 27-28-оятлар). Аммо, Самуд қавми хиёнат қилади ва туяни сўйиб юборади, шунингдек, С. (ас) ва унинг оиласини йўқотишга қасд қилади. Аммо, осмондан кучли яшин юборилиб, улар ҳалок етилади. С. (ас) ўзига имон келтирган кишилар билан бирга Фаластиндаги Рамла деган жойга бориб, умрининг охиригача шу ерда яшайди (Зориёт сураси 44-оят).
Манбаа: Ислом энциклопeдияси
Дўстларигиз билан улашинг!