Солимия
Солимия — Басрада 10-11-а.да мавжуд бўлган илоҳиётчилар ва сўфийлар мактаби, Саҳл ат-Тустарий издошлари. Унга ат-Тустарийнинг енг яқин сафдоши Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Солим (909 й. в.е.) асос солган. Баъзи бир хусусий масалалардан ташқари унинг қарашлари устозиникидан фарқ қилмаган. Муҳаммад ибн Солим қатъий зоҳидликни тарғиб етган: ўзини тўлиқ Аллоҳ иродасига топшириш (таваккул), синоатларга бардош бериш, турмуш қурмаслик ва б. С. унга Муҳаммад ибн Солимнинг ўғли Аҳмад ибн Солим раҳбарлик қилган пайтда узил-кесил шаклланган ва таъсирчан бўлган. Унга баъзи масалаларда (хусусан инсон иродаси еркинлиги ва такдирни олдиндан Аллоҳ томонидан белгиланганлиги ўртасидаги нисбат ҳақида) Басра муътазилийларига ён босган моликий мазҳабидаги илоҳиётчи ва сўфийлар кирган. Бағдоднинг машҳур олимларидан Абдулқоҳир ал-Бағдодий, Абул Музаффар ал-Исфароиний, улар билан бир қаторда сўфий-ҳанбалий Абдулқодир Жилоний ас-Солимни ал-Ҳаллож қарашларига хайриҳохлиги учун қаттиқ танқид қилишган ва уни "Аллоҳни инсонда мужассам бўлиши" (хулулия) тарафдорлари қаторига киритганлар. Бундан илгарироқ уни машҳур сўфий-шофиъий Ибн Ҳафиф танқид қилиб "Ибн Солимни рад етиш" (ар-Радд ала Ибн Солим) асарини ёзган.
Манбаа: Ислом энциклопeдияси
Дўстларигиз билан улашинг!