Собиъийлар
Собиъийлар — (ёки ас-Собиъа), ас-Собиъун - аҳл ул-китоб ва аҳл уз-зимма категорияларидан бири, диндорлар билан мажусийлар орасидаги мавқени егаллаган ва шу туфайли мусулмон жамоасининг "ҳомийлига"дан фойдаланган диний жамоа. Қуръонда С. яҳудийлар ва христианлар қаторида қайд етилиб келган, улар Аллоҳга ва Қиёмат кунига ишонганлари учун Аллоҳнинг марҳаматига еришиб мажусийлардан ажратилганлар (2:62/59; 5:69/73; 22:17). Халифалик вужудга келгач, Шим. Месопотамиядаги Ҳаррон диний жамоасини С. деб аташган (8-11-а.лар). Ҳаррон С.лари гностик таълимотлар таъсири билан қад. Месопотамиянинг осмон сайёраларига сажда қилишни сақлаб қолганлар. Улар мусулмон дунёсига жоҳилият давридаги Месопотамия маданий меросининг кўп жиҳатларини, жумладан тиббиёт ва алкимё соҳасидаги кўпгана билимларни етказганлар. 9-10-а.ларда Харрон С.и Бағдодда пайдо бўлиб, халифа саройида муҳим рол ўйнай бошлаган, уларнинг кўпчилиги котиб, таржимон, табиблик билан шуғулланишган. Улар орасвдан машҳур файласуфлар (Собит ибн Қурра), тарихчилар (Иброҳим ва Ҳилол ас-Саби) чиққан. 11-а.да бу С. алоҳида жамоа сифатида барҳам топган. Ҳозирги вақтда С. номи фақат Жан. Ироқдаги мандейлар жамоасига нисбатангина қўлланилади.
Манбаа: Ислом энциклопeдияси
Дўстларигиз билан улашинг!