Сифатийлар
Сифатийлар — ас-Сифатия - "илоҳий сифатлар" (сифат Аллоҳ ёки ас-сифат)ни еътироф етувчиларнинг умумий номи. "Ас-Сифат" терминини бу маънода дастлаб муътазилийлар "нуъут" термини ўрнига муомалага киритганлар. Муътазилийлар Аллоҳнинг сифатлари ва моҳияти ҳақидаги масалани мусулмон илоҳиётининг бош ақидасига айлантирганлар. Аллоҳнинг ягоналигидан келиб чиққан ҳолда муътазилийлар "илоҳий сифатлар"ни мустақил мавжудлигини инкор етганлар, улар фақат Унинг моҳиятининг оддий кўриниши холос, моҳияти билан бу хусусиятлар бўлинмас яхлитликни ташкил қилади, деб ҳисоблаганлар. С.дан баъзилари "илоҳий сифатлар"ни махлуклар сифати билан тенглаштирган, шунинг учун уларни мушаббиҳийлар (инсон қиёфасига ўхшатувчилар) деб аташган. Бошқа бирлари "илоҳий сифатлар"ни ғоя, "илоҳий субстантсия"да мавжуд бўлган моддий бўлмаган реаллик деб ҳисоблашган.
Манбаа: Ислом энциклопeдияси
Дўстларигиз билан улашинг!