Сифат
Сифат — илк марта мутазилийлар томонидан "илоҳий атрибутлар" (сифатларни) англатиш учун қўлланилган термин. Калом ривожланишининг дастлабки босқичларида С.нинг еквиваленти бўлиб, маъоний ("аҳамиятлар", "маънолар", "ғоялар") термини хизмат қилган. Баъзи мутакаллимлар (Жуббаъий, Боқиллоний, Жувайний ва Фахриддин ар-Розий) С. термини ўрнига аҳвол ("ҳолатлар") терминини ишлатишган, шу туфайли уларни асҳоб ал-аҳвол ("ҳолат тарафдорлари") деб аташган.
Манбаа: Ислом энциклопeдияси
Дўстларигиз билан улашинг!