Сирот
Сирот — (араб. - йўл) - ислом манбаларида Сиротул Мустақим - қиёмат куни жаҳаннам узра тортилган қилкўприк; форс ва туркийзабон халқларда Пулсирот ("Сирот кўприги") деб юритилади. Диний манбаларга кўра, жаннатга елтувчи ягона йўл мазкур ("соч толасидан юпқа, шамширдан ўткир") Пулсирот бўлиб ҳар бир банда ундан юриб ўтишга мажбур етилади. Баъзилар чақмоқ учқунидек тез, баъзилар учкур отдек, баъзилар секинроқ ўтса, баъзилар қулаб жаҳаннамга равона бўлади.
Манбаа: Ислом энциклопeдияси
Дўстларигиз билан улашинг!