Силсила
Силсила — (араб. - занжир, ҳалқа) -тасаллаллоҳу алайҳи ва салламвуфда тариқат машойихларининг икки хил нисбий боғланишлари: 1) ҳар бир шайх ўз пири (шайхи, муршиди)нинг устози, устозининг устози ва улар аждодларини бирма-бир то Муҳаммад(саллаллоҳу алайҳи ва саллам)га қадар номма-ном баён қилиши; 2) ҳар бир шайх ўз ота-боболари (етти пушти) кимлар бўлгани ва қайси машҳур зотга бориб тақалишини исботлаб берадиган шажара. С. пир ва мурид ўртасидаги барқарор муносабатга асосланиб, 12-а. охири ва 13-а. ўрталарида сўфийлик тариқатларининг ташкилий тузилиши ривожланиши билан мустаҳкамланди. Ҳадислардаги иснод тизими ҳам С.га бевосита таъсир ўтказган.
Манбаа: Ислом энциклопeдияси
Дўстларигиз билан улашинг!