Сийра
Сийра — (араб. - ҳаёт йўли, таржимаи ҳол) -Муҳаммад(саллаллоҳу алайҳи ва саллам) ҳаёт йўлини баён қилишга бағишланган, илк ислом даврида вужудга келган диний-тарихий асарларнинг умумий номи. Дастлаб Слар кўп бўлган, уларнинг анчаси йўқолиб кетган. Улардан Воқидий (747-823)нинг "Китоб ал-мағозий" ("Ҳарбий юришлар китоби") ва аввалги С.ларни умумлаштирган Ибн Ишоқ ва Ибн Ҳишомнинг "Сийрат Расул Аллоҳ" ("Аллоҳ елчисининг ҳаёт йўли") асарлари бизгача етиб келган. С.лар илк ислом тарихини тадқиқ қилишда асосий манба ҳисобланади.
Манбаа: Ислом энциклопeдияси
Дўстларигиз билан улашинг!