Ридда
Ридда — (араб. - орқага қайтиш, чекиниш) -мусулмон бўлиб юрган одамнинг ўз ихтиёри билан исломдан қайтиши. Ислом тарихида биринчи Р. - баъзи араб қабилалари орасида юз берган. Улар Муҳаммад (саллаллоҳу алайҳи ва саллам) вафотларидан сўнг исломдан чиққанлар. Р. 632 й. бевосита Абу Бакр Сиддиқ халифа сифатида давлат бошқарувига ўтиргач бошланди ва 1,5 йилча давом етди. Бу ҳаракатга раҳбарлик қилган баъзи шахслар ўзларини пайғамбар деб еълон қилганлари боис, исломда улар "мутанаббийлар", яъни "сохта пайғамбарлар номини олди. Марказий Арабистонда Асд Ғатфон, Тайй қабилаларига Тулайҳа, Шарқий Арабистонда Ҳанифа қабиласига – Мусайлима, Тамим қабиласига - Сажжоҳ исмли аёл ва ниҳоят, Яманда Мазҳиж қабиласига Абҳала етакчилик қилди. Улар Абу Бакр даврида закот беришдан бош тортди. Халифа Абу Бакр бу ҳаракатни Р. ҳисоблади. Р. урушларида айниқса, саркарда Холид ибн Валид катта шуҳрат қозонди. Р.ни бартараф етишда еришилган ғалабалар илк мусулмон давлатига бутун Арабистон бўйлаб тўлиқ ҳукмронликни ўрнатишга, кейинчалик ярим оролдан ташқарига юришларни бошлашга имкон яратиб берди.
Манбаа: Ислом энциклопeдияси
Дўстларигиз билан улашинг!