ар-РАҲМОН
ар-РАҲМОН — (Меҳрибон) - Аллоҳнинг исмларидан бири (қ. ал-Асмо ал-ҳусно), одатда бисмиллоҳ ар-Раҳмонир-Раҳим (Раҳимли) шаклида ишлатилади. Ҳар икки исм Аллоҳнинг енг асосий сифатларидан бўлиб, инсонларга Қиёмат куни Аллоҳнинг марҳамат кўрсатиши, меҳрибонлик қилишини англатади. Ар-Р. истилоҳини жоҳилият даврида Арабистондаги яҳудий ва христианлар ягона худони англатиш учун қўллаганлар. У Жан. Арабистондаги 4-6-а.лардаги монотеистик ёзувларда учрайди. Ички ва Шим. Арабистонда яшовчи ҳанифлар шунингдек, Муҳаммад (саллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг замондошлари ва рақиблари - "сохта пайғамбар" Абхала ал-Асвад ва Мусайлима ўз худоларини шундай атаганлар. Қуръонда ар-Р. - Аллоҳ ва Рабб (Парвардигор)дан сўнг Худони англатувчи енг кўп ишлатилган атама. Қуръон нозил қилинишининг Макка даврида Муҳаммад (саллаллоҳу алайҳи ва саллам) худони асосан ар.-Р. деб атаганлар. Ар-Р. кўплаб шахс номлари таркибига кирган (мас., Абд ар-Раҳмон, "Раҳмоннинг кули", яъни "худонинг кули").
Манбаа: Ислом энциклопeдияси
Дўстларигиз билан улашинг!