Расул
Расул — (араб. - елчи) - ислом анъанасида Аллоҳ томонидан танлаб олиниб, вакил қилинган ва тарғибот юритиш, даъват қилиш вазифаси топширилган, илоҳий китоб нозил қилинган пайғамбар. Муҳаммад (саллаллоҳу алайҳи ва саллам)га нисбатан доимо Р. номи қўлланиб келинади, бу ҳатто ташаҳҳуд (калимаи шаҳодат)да ҳам ифодаланган. Набий - китоб нозил қилинмаган пайғамбар. Шу боисдан ҳам ҳар бир расулни набий деб аташ мумкинлиги, аммо набийларни Р. деб бўлмаслиги қайд қилинган.
Манбаа: Ислом энциклопeдияси
Дўстларигиз билан улашинг!