Рамазон
Рамазон — ҳижрий йил ҳисобининг тўққизинчи ойи. Ислом динида Р. ойида Аллоҳ Муҳаммад (саллаллоҳу алайҳи ва саллам)га Қуръонни ваҳий қилган деб талқин етилади. Шу сабабли, Р. муқаддас ой ҳисобланади, бу ой давомида диндорларга рўза тутиш буюрилади. Р. - арабларда исломдан аввалги тўрт муқаддас ойдан бири; дастлаб ёз фаслига тўғри келган. Ислом дини жорий етилиши арафасида Маккада Р. ойида яхши амаллар қилиш (таҳаннус) анъана бўлган. Р. ойининг 27-кунига ўтар кечаси Муҳаммад (саллаллоҳу алайҳи ва саллам)га биринчи ваҳий келган (қ. Лайлат ул қадр). Р.да рўза тутиш ҳижратдан 17-18 ой кейин, яъни қибла томон ўзгартирилгандан бир ойдан сўнг жорий етилган. Р. билан боғлиқ кўп саналар ичида Расулуллоҳ (ас)нинг набиралари Ҳусаш таваллуд топган кун (6-кун), Муҳаммад (саллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг завжалари Хадича вафот етган кун (10-кун), Бадр жанги куни (17-куни), Муҳаммад (саллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг Маккага кириб келишлари куни (19-кун), Али ва имом Али ар-Ризо вафот етган кун (21-кун), Али таваллуд топган кун (22-кун) кабилар еъзозланади. Рўзанинг тугаши ийд ал-фитр байрами билан нишонланади. Турли мусулмон мамлакатларида қадимги динларга оид маросим, байрамларни Р.ойига тўғри келиб қолиши натижасида Р.га оид маросим ва анъаналар ҳам ҳар бир мамлакатда ўзига хос ўтказилади.
Манбаа: Ислом энциклопeдияси
Дўстларигиз билан улашинг!