Ракаат
Ракаат — (оддий тилда ракат; араб. - муайян вазифаларнинг намозда такрорланиши) -исломда намознинг асосий қисми, намоз ўқишда бажариладиган муайян ҳаракатлар ва улар билан қўшиб ўқиладиган дуолар мажмуи. Ҳар Р. бир неча ибодат ҳаракатларини ўз ичига олади: қўл кўтариб такбир айтиш, тик туриш, белгача егилиш (руку’), бошни ерга қўйиш (сажда), тиз чўкиш (қаъда) ва яна тик туришдан иборат бир тартибдаги ҳаракатлардан ташкил топади. Бир Р. тугагач, янги Р. бошланади. Ҳар бир намоз маълум микдордаги Рлардан иборат, улардан бир нечаси фарз, яна бир нечаси суннат деб белгиланган.
Манбаа: Ислом энциклопeдияси
Дўстларигиз билан улашинг!